Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 17:25
  • 75
  • 30

Ироқ олимпия терма жамоаси етакчиси Али Жассим эҳтимолий чорак финал баҳси Ироқ-Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди


- Али бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Ироқ терма жамоаси дастлабки турда кутилмаганда Таиланд терма жамоасига мағлуб бўлди. Энди эса Ироқ терма жамоаси катта эҳтимол билан ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллайди. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа "D" гуруҳининг ғолиби билан плей-оффда тўқнаш келади. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон "D" гуруҳи ғолиби бўлади. Демак, чорак финалда Ироқ-Ўзбекистон баҳсининг гувоҳи бўлишимизнинг эҳтимоли катта. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугун яхши ўйин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Плей-офф ҳақида ўйлашга эрта деб ўйлайман. Саудия Арабистонига қарши ўйинимиз бор. Саудияга қарши бор кучимизни ишга соламиз. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу терма жамоанинг кучига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Ўтган йили ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги финали Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаган эдим.





Ўхшаш янгиликлар