БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 01:25
  • 147
  • 30

U-23 Осиё кубогидан эндигина қайтган Ҳожимат Эркинов БАА Лига кубогини қўлга киритди.

"Ал Ваҳда" БАА Лига кубоги финалида "Ал Айн"ни  мағлуб қилди ва бош совринни қўлга киритди. Эътиборлиси, яқиндагина U-23 Осиё кубогидан клубига сафига бориб қўшилган ўзбекистонлик Ҳожимат Эркинов финални бошланғич таркибда бошлади ва 75-дақиқада захирага олинди. Якунда эса жамоаси билан совринни қўлга киритди.

"Ал Ваҳда" – "Ал Айн" 1:0

Гол: Пимента Лопес 15'

Ўхшаш янгиликлар