УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 02:00
  • 150
  • 30

Авваллари 23 нафар футболчини қайдномага киритиш мумкин эди.

УЕФА Евро-2024да қатнашувчи терма жамоалар қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди. Авваллари фақат 23 нафар ўйинчи якуний рўйхатдан ўрин олиши мумкин эди. УЕФА ижроқўми масофадан овоз бериш йўли билан ушбу қарорни тасдиқлади. 

Энди 26 нафар ўйинчи қайдномадан жой олади ва уларнинг барчаси захира ўриндиғида қайд қилиниши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бундай амалиёт 2021 йил ўтказилган Евро ҳамда Қатардаги Жаҳон чемпионатида ҳам амал қилганди.

Маълумот учун, Германия мезбонлик қиладиган Европа Чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар ўтказилади. Барча жамоалар якуний рўйхатни 7 июнь санасига қадар тақдим қилишлари лозим. 

Ўхшаш янгиликлар